Ниқоблар ҳаво ўтказмай ўпкани қуритиши мумкинми?
Фойдали
−
16 Сентябрь 2020
11836Ўзбекистонда пандемия даврида барча тиббий ниқобини тақиб юриши мажбури талаб даражасига чиқарилди.
Аммо кўплаб мутахассислар мунтазам ниқоб тақиш фойдадан кўра зарар бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда. Тақилаётган ниқоблар ўпкадан чиқаётган карбонат ангидридни яна қайта ўпкага кириши натижасида ушбу органни зарарлаши мумкинми? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков бу фикрни рад этди.
Таъкидланишича, ниқоблар асосан тўсиқ вазифасини бажаради. Бемор одам аксирганда, йўталганда ҳавога тарқатадиган майда заррачаларни тўсиб қолади, лекин ҳавони бемалол ўтказади. Карбонат ангидриддан заҳарланиб қолиш мумкин деган фикр мутлақо нотўғри.
“Ҳозирги кунда COVID-19 инфекцияси билан курашаётган тиббиёт ходимлари соатлаб ниқобни ечмай беморларга қарашади. Aлбатта ниқоблардан тўғри фойдаланишга аҳамият бериш керак, яъни уни ҳар 2 соатда алмаштириб туриш лозим”, дейди Нурмат Отабеков.
Маълум қилинишича, дока ниқобларни вақтида тақилгани учун эмас балки, уни вақтида алмаштирилмагани, ниқобларни ҳар хил рангга бўяб олингани ва унга ҳар хил ҳид берувчиларни сепилгани учун кўпроқ зарарланишимиз мумкин.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси