Жаҳон банки Тошкент давлат шарқшунослик институтига грант ажратмоқда

Жамият

image

Тошкент давлат шарқшунослик институти академик инновациялар фонди томонидан эълон қилинган грант танловида "Халқаро алоқаларнинг янги босқичида таълим сифатини ошириш ва синхрон-таржимонларни тайёрлашда замонавий шароитларни яратиш" грант лойиҳаси билан иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди. Бу ҳақида Xabar.uz маълум қилди.

Академик инновациялар фонди томонидан эълон қилинган мазкур грант танлови Ўзбекистонда олий таълим тизимини модернизация қилишга қаратилган лойиҳа доирасида амалга оширилмоқда.

“Халқаро алоқаларнинг янги босқичида таълим сифатини ошириш ва синхрон-таржимонларни тайёрлашда замонавий шароитларни яратиш” грант лойиҳаси Корея Республикасининг нуфузли олий таълим муассаларидан бири ҳисобланувчи Ханкук чет тиллари университети билан ҳамкорликда амалга оширилади. 

140 минг АҚШ долларига тенг молиялаштириш ҳажмига эга мазкур грант доирасида институтга синхрон таржима учун мўлжалланган махсус техник жиҳозларни харид қилиш ва “Таълим кластерини” ташкил этилиши назарда тутилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент давлат шарқшунослик институти

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар