Бурнинг қийшиқ бўлса, ойнадан ўпкалама ёхуд бурундаги нуқсонни тузатса бўлади
Бизнес
−
03 Июнь 2019
27963Бугунги кунда эстетик-пластик жарроҳлик бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам жуда оммалашди. Пластик операцияларни бурун эстетик жарроҳлиги – ринопластикасиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бироқ, бир нарсани ёддан чиқармаслик керак: бурун жуда нозик аъзо. Шундай бўлмаган-да, “Поп қироли” Майкл Жексон биргина бурнини бир неча марта операция қилдирмаган бўларди.
Ўзбекистонда бундай нозик амалиётларни ишониш мумкин бўлган ринохирурглар борми дерсиз? Ҳа, албатта бор. Нодир Ибатов Ўзбекистонда бурун жарроҳлиги – ринохирургия бўйича кўп йиллардан бери самарали фаолият олиб бораётган соҳасининг камсонли профессионалларидан.
Олий тоифали риножарроҳ Нодир Ибатовнинг ишидаги бош тамойил – пластик жарроҳликдаги энг ишончли ҳамда замонавий технология ва методларни қўллаш, шунингдек, ҳар бир беморга алоҳида эътибор қаратишдан иборат.
Нодир Ибатов 2003-2010 йилларда Тошкент тиббёт академиясининг Тиббий-педагогика факультетида таҳсил олиб, қизил диплом билан тамомлаган. 2010-2013 йилларда Тошкент педиатрия институтида “отоларингология” бўйича магистратурани тугатган.
Фаолиятини 2010-2011 йилларда Миробод туман тиббиёт бирлашмасида умумий профилли шифокори сифатида бошлаган. 2015-2016 йилларда Тошкент тиббиёт академияси, ЛОР поликлиника мудири, 2016-2018 йилларда 7-шаҳар клиник шифохонасида ЛОР бўлими мудири вазифасини бажарган.
Моҳир риножарроҳ Нодир Ибатов турли йилларда дунёнинг кўплаб шаҳарларида ўз малакасини оширган. Хусусан:
• 2014 йил Москва шаҳрида Юз ва бурун эстетикаси;
• 2015 йил Москва шаҳрида Ринопластикага эстетик ва тизимли ёндашув;
• 2015 йил Нью-Деҳли шаҳрида ЛОР аъзоларини эндоскопик даволаш;
• 2015 йил Истанбул шаҳрида Ринопластиканинг ёпиқ ва очиқ методлари;
• 2016 йил Москва шаҳрида Бурун ташқи соҳасининг кескин деформациялашувида замонавий ёндашув;
• 2016 йил Баку шаҳрида Қанта ринопластика, фикр, услуб, ёндашув;
• 2017 йил Ереван шаҳрида Ёпиқ ринопластика;
• 2017 йил Истанбулда Очиқ ринопластика билан бурун орқа қисми – “Let down”ни тушириш
• 2018 йил Санкт-Петербург “Замонавий ринопластика: самарали методлар ва инновация”.
• 2018 йил Москва Пластик жарроҳлик бўйича еттинчи миллий конгресс
• 2019 йил Санкт-Петербург “Дунёнинг уч етакчисидан ринопластика” илмий-амалий конференцияси
Агар сиз аввал ҳам ринопластикага мурожаат қилиб, ўзингизга керак натижага эриша олмаган бўлсангиз Нодир Ибатов бу борада ҳам ёрдам беради. Риножарроҳ олдинги пластик амалиётдан қолган салбий асоратларни ҳам бартараф эта олади. Шунингдек, Тошкентдаги бошқа ринопластик жарроҳлардан фарқли ўлароқ, Нодир Ибатов жамоаси пьезотехнология бўйича ишлайди. Бунинг учун махсус лазерли қурилма ҳам мавжуд.
Ринопластикада пьезотехнология дунёда камдан-кам жарроҳ фойдаланадиган усул ҳисобланади. Пьезотехнологиянинг устунлиги даволашда жарроҳлик усуллардан яъни тиғдан минимал даражада фойдаланилишида. Бу усулда асосий иш ултратовушли тўлқинлар билан бажарилади. Жарроҳнинг асосий қуроллари болға ва искана Нодир Ибатов ва унинг жамоаси учун тарихда қоляпти.
Ҳўш, жарроҳ отоларинголог қандай қилиб ринохирургга ихтисослашди ва пластик операция қилди? Нодир Ибатов шу ва бошқа саволларга жавоб қайтарди:
– Барчасини тасодифлар ҳал қилди. Бурнида жароҳати бор бемор келди. Операцияни режалаштирдик. У амалиёт вақтида эстетик камчиликларни ҳам тузатиб кетишни сўради. Жароҳат билан мен шуғулландим, эстетик томонга бошқа жарроҳ жавобгар бўлди. Операциядан кейин беморнинг ташқи кўринишда деярли ўзгариш бўлмади ва унинг ҳафсаласи пир бўлди. Ачинарлиси, у бутун амалиётни мен ўтказганимга ишонарди. Кейин мен уни ҳаёлимда операция қилдим, муаммони қандай ҳал қилган бўлардим, деб. Сўнг, охирги пулларимни йиғиб, Москвага юз ва бурун эстетикаси клиникасига кетдим. У ерда профессор Анвар Шуҳратович Салижоновдан ўргандим. Бу соҳа мени чулғаб олди, ҳозир операция қилинган беморлар сони бир ярим мингдан ошди.
– Жарроҳлик амалиётидан кейин юзда излар (шрам) қолмайдими?
– Ринопластикадан кейин юзда из қолмайди. Икки хил ринопластика бор: очиқ ва ёпиқ. Очиқ ринопластикада кичкина из бўлиб туради. У ҳам 3-4 ойдан кейин йўқ бўлиб кетади. Очиқ ринопластика жарроҳ учун қулай, ёпиғи бемор учун, кесишлар бўлмайди, тезда тикланади.
– Аввал ринопластик жарроҳлик ўтказиб, кўнгли тўлмаган кишилар қанча муддатдан кейин қайта операция қилдириши мумкин ва сизга шундай беморлар тез-тез мурожаат қилиб турадими?
– Ринопластик жарроҳликни ўтказган бемор бурунда бирор асорат бўлса бир йилдан кейин қайта операция қилдириши мумкин. Ҳа, мен фаолиятим давомида бошқа жарроҳлардан кейин жуда кўп қайта операциялар қилганман.
– Ринопластик операция қилдириш учун камида неча ёш бўлиш керак ҳамда реабилитация даври қанча давом этади?
– Бундай операциялар учун бемор камида 16 ёш бўлиши керак. Операциядан кейинги тикланиш даври 3 ҳафтагача давом этади.
– Кимларга ринопластик операция умуман мумкин эмас? Шундай тоифа инсонлар ҳам бўладими?
– Албатта, бор. Масалан, юраги ҳаста, қандли диабет билан оғриган, онкология билан боғлиқ, қон билан боғлиқ касалликлар ва суяк хасталиклари бор беморларга ринопластика мумкин эмас.
– Одатда бурун операциялари йилнинг салқинроқ фасллари куз ва қишда ўтказилади. Пластик жарроҳлик учун фаслнинг аҳамияти борми?
– Аслида фаслнинг аҳамияти йўқ. Йил давомида ринопластик операцияларни қилиш мумкин. Асосийси етарли малака ва билим бўлиши керак.
Агар сизни ўз ташқи кўринишингиз қониқтирмаса ва Голливуд юлдузларидек чиройли бурнингиз бўлишини хоҳласангиз олий тоифали риножарроҳ Нодир Ибатов бу борада сизга ёрдам бера олади.
Мурожат учун:
Телефон: +998974414444
Telegram: t.me/Nodir_Ibatov
Facebook: ibatov.uz
nodir.ibatov
Instagram: nodiribatov
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси