Ижтимоий нафақалар тайинлашда инсон омили чекланади

Жамият

image

Бугун, 4 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра:

•    1 сентябрдан бошлаб, ижтимоий нафақаларни тайинлаш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш ва уларни тайинлаш тартиб-таомиллари Сирдарё вилояти тажрибасида қўлланган “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими воситасида босқичма-босқич амалга оширилади;

•    жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ахборот тизимида шахснинг идентификатори ҳисобланади;

•    ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилганлик тўғрисида маълумотнома Ягона портал орқали тақдим этилади ва ўн икки ой давомида амал қилади;

•    Адлия вазирлиги 2021 йилнинг 1 январига қадар “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимида ФҲДЁ органлари архивларида қоғоз ташувчиларда сақланаётган ҳужжатларнинг электрон базаларини шакллантирилишини таъминлайди;

•    Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда 1 октябрга қадар маълумотлар тақдим этиш махфийлиги ва ёпиқлигини таъминлаш асосида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номига олинган пул ўтказмалари ва очилган депозит ҳисобварақларидаги қолдиқлари тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимида рўйхатга олинганда шахсларнинг розилиги билан тақдим этиш имкониятини яратиш тавсия этилади;

•    Давлат хизматлари агентлиги 2021 йил 1 январга қадар “ФХДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимидаги фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларига фуқароларга тегишли бўлган шахсий идентификация рақамини бириктириш орқали ариза берувчининг оила аъзолари таркибини аниқлаш функцияси жорий этилишини таъминлайди;

•    бир ой муддатда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом ишлаб чиқилади. Бунда, ижтимоий нафақаларни тайинлашда устуворлик даромади нисбатан пастроқ бўлган оилаларга берилиши назарда тутилади;

•    икки ой муддатда халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этишнинг ягона тизимини жорий этиш, ижтимоий нафақаларни, хизматларни ва ёрдамни тайинлашда асос қилиб олинадиган муҳтожликни аниқлаш мезонларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади.


Мақола муаллифи

Теглар

нафақа

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг