Июнь ойида об-ҳаво қандай бўлиши айтилди

Бу қизиқ

image

Жорий йил июнь ойида ёғингарчилик меъёрдан кам, марказий ва шарқий ҳудудларда баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Қайд этилишича, июнь ойи давомида республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида кундуз кунги ҳарорат 29-32 даражадан 36-39 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда. Республиканинг шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида энг иссиқ даврларда ҳаво ҳарорати 40-42 даражагача кўтарилади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида июнь ойида кучли жала ёмғирлар ёғиши энг хавфли деб ҳисобланади, чунки улар сел ва сув тошқинлари ўтишига сабаб бўлиши мумкин.

Кейинчалик, ёзнинг охиригача ўртача ҳарорат меъёр атрофида ва меъёрдан деярли юқори бўлиши тахмин қилинмоқда. Ёз аномал иссиқ бўлмайди, лекин жуда иссиқ об-ҳаво даврлари, албатта, истисно қилинмаган. 

Маълумот ўрнида, 2019 йил июнь ойида Тошкентда ҳаво ҳарорати деярли ой давомида 29-34 даража атрофида бўлган ва фақат ойнинг энг охирида 35-37 даражагача кўтарилган.

2020 йил июнь ойи унча иссиқ бўлмаган. Масалан, Тошкентда ҳаво ҳарорати фақат бир марта 40 даражага етган.

2021 йил июнь ойи аномал иссиқ бўлган. Кўплаб вилоятларда ўтган йилнинг июнь ойи Ўзбекистонда метеорологик кузатувлар тарихидаги энг иссиқ, баъзи жойларда эса жуда иссиқ бўлган. Республиканинг айрим ҳудудларида барча метеорологик кузатувлар қаторлари бўйича июнь ойи учун максимал ҳаво ҳароратининг рекордлари ўрнатилган.

“Умуман олганда, Марказий Осиёда ёз қурғоқчилик билан ажралиб туришига қарамай, Ўзбекистонда июнь ойида баъзан маҳаллий хусусиятга эга жадаллиги бироз бўлган қисқа муддатли ёмғирлар ёғади. Шундай қилиб, 2019 йил июнь ойи бошида Тошкентда дўл билан жуда кучли ёмғир ёғди. Турли ҳудудларда 2-3 соат ичида 20 мм дан 50 мм гача ёғингарчилик бўлди, бу июнь ойининг ойлик меъёридан нисбатан кўп”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

279

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг