Иванка Трамп қачон катта сиёсатда фаолият бошлашини маълум қилди

Олам

image

АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка сиёсий карьерасини отасининг президентлик муддати тугагандан сўнг бошлаши мумкин. Бу ҳақда Трамплар оиласига яқин манбаларга иқтибос келтирган ҳолда “Washington Post” хабар бермоқда.

Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, Иванка ўзини ҳар қандай сиёсий идорага номзод қилиб кўрсатиш ёки Республикачилар партияси ичидаги таъсирини кучайтиришга ёрдам бериш ниятида.

Манбанинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар Президентининг қизи Оқ уйдаги ўрин учун пойгада қатнашиш нияти борлиги ҳақида очиқ гапирмаган.

Нашрнинг таъкидлашича, Иванка Трамп тўрт йил давомида давлат раҳбарининг маслаҳатчиси бўлиб ишлаган ва оммавий ахборот воситаларига берган сўнгги баёнотларида у отасининг сиёсатини қўллаб-қувватлаган.

Оқ уй собиқ амалдорларидан бири WP’га берган интервьюсида "агар у сиёсатда қолишни истаса, одамлар уни қучоқ очиб қабул қилишади", деган фикрни билдирган. Бироқ у мамлакат сиёсий ҳаётида иштирок этиш ва АҚШ президентлик сайловларида қатнашиш концепциясини баҳам кўришга чақирди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Иванка Трамп

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг