Ўқитувчиларни обунага мажбурлаган мактаб директори вазифасидан озод этилди
Жамият
−
11 Февраль 2019
6761Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги томонидан Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги 10-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларини обунага мажбурланаётганлик ҳолати ўрганилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур жараёнда мактаб директори Шавкатжон Ризаев ҳар бир педагог ходимга жорий йилнинг январь ойи иш ҳақини нақд пул кўринишида олишларини маълум қилиб, уларни обунага мажбурлагани аниқланди. Бу ҳаракатлари билан у ўз лавозим мажбуриятларини такрорий равишда бузган.
Маълум бўлишича, 2018 йилнинг 28-29 декабрь кунлари Вазирнинг Ҳуқуқий-назорат Хизмати ходимлари мазкур мактабнинг айрим ўқитувчилари лавозим вазифаларига зид бўлган аҳолини рўйхатга олиш ишларига жалб этилганликларини аниқлаб, ўз лавозим мажбуриятларига масъулиятсизлик билан ёндашгани учун 10-умумий ўрта таълим мактаби директорига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 181-моддаси 1-қисмига асосан тегишли чора кўрилган эди. Лекин мактаб раҳбари ўзига берилган интизомий жазодан тегишли хулоса чиқармай, такроран 2019 йил учун 8 турдаги журналлар обунасига ўқитувчилардан пул йиғишни ташкиллаштиргани маълум бўлди.
Ўрганиш натижасига кўра, Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғининг буйруғига асосан директор билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь