Истанбулда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Бири пичоқланган

Олам

image

Туркиянинг Истанбул шаҳрида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонасига таяниб хабар берди.

Кеча, 28 июль куни “Samatya Hastenesi” тиббиёт муассасасида Ўзбекистон фуқароси Х.М. вафот этган. Бу аёл бахтсиз ҳодисадан кейин шифохонага ётқизилганди.

Шу куннинг ўзида ушбу шифохонада Истанбул шаҳри туманларидан биридаги воқеа натижасида пичоқ жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган бошқа бир Ўзбекистон фуқароси Н.З. ҳалок бўлгани маълум қилинди.

Ушбу воқеалар асосида Туркия ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан тергов ишлари бошланган.

Бош консулхона ушбу ҳолатларни назоратга олган ва ҳалок бўлганларнинг қариндошларига консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда ёрдам бермоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг