Исроилга ишлашга юборишни ваъда қилиб, 10 минг олган шахс ушланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Самарқанд туманида фуқарони Исроил давлатига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ш.Н. фуқаро Д.ни Исроил давлатига ишлаш учун юбориш эвазига 10 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани маълум бўлган.

Хабарга кўра, кейинчалик олинган сумманинг 6 000 АҚШ доллари қайтариб берилган. Бироқ, қолган 4 000 АҚШ доллари эвазига фуқарони Австралия давлатига юборишни ваъда қилиб, ҳозирги кунга қадар ушбу пул маблағларини қайтариб бермасдан, алдаб келаётганлиги аниқланган.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг