Исроил Қизил денгизда Эроннинг кемасига ҳужум қилди
Олам
−
07 Апрель 2021
8759Исроил қуролли кучлари Қизил денгизда Эрон кемасига гўёки Ислом инқилоби соқчилари корпусининг разведка фаолияти билан боғлиқ ҳолда зарба бериб юборди. Бу ҳақда “The Hill” АҚШ армиясига асосланиб хабар бермоқда.
Пентагон Америка томони нима бўлганидан хабардорлигини ва воқеада ҳеч қандай иштирок этмаганлигини тасдиқлади. Шунингдек, Эрон ҳам ҳужум амалга оширилганини тасдиқлади.
Сўнгги йилларда Эрон ва Исроил мунтазам равишда маҳаллий тўқнашувларга дуч келмоқда. Март ойи охирида Эрон Исроилнинг ХТ Менежмент компаниясига тегишли кемага ракета ҳужумини бошлади. Ҳодиса Араб денгизида содир бўлган.
Жорий йилнинг март ойи бошида Исроил Бош вазири Бенямин Нетаньяху Эронни Уммон кўрфазидаги кемасига ҳужум қилганликда айблаган эди. Эҳтимолий жавоб чоралари тўғрисида сўралганда, сиёсатчи Эронни “Исроилнинг энг катта душмани” деб атади ва яҳудий давлати бутун минтақада Эрон позицияларига зарба бераётганини таъкидлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь