Исроил АҚШни Эрон масаласида огоҳлантирди
Олам
−
09 Февраль 10204 2 дақиқа
Исроил АҚШни агар Теҳрон баллистик ракеталар бўйича белгиланган “қизил чизиқ”дан ўтса, Тель-Авив Эронга қарши якка ҳолда ҳарбий зарба беришга тайёрлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда “The Jerusalem Post” хабар берди.
Сўнгги учрашувлар давомида Исроилнинг юқори мартабали ҳарбий амалдорлари америкалик ҳамкасбларини огоҳлантирдики, Эроннинг баллистик ракеталар яратиш дастури Исроил мавжудлиги учун хавф туғдиради. Шу сабабли, зарурат туғилса, Тель-Авив мустақил равишда ҳаракат қилишга тайёр.
Уларнинг сўзларига кўра, Исроил томони мамлакат мавжудлигига таҳдид соладиган қуроллар тизимини қайта тиклашга йўл қўймаслигини қатъий таъкидлаган ва ҳаракатлар турини танлаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини билдирган. Исроил ҳарбийлари АҚШ томонига ракета дастурининг самарадорлигини пасайтиришга қаратилган тезкор концепцияларни ҳам тақдим этган. Бу режалар орасида Эроннинг муҳим объектларига зарбалар бериш ҳам бор.
“Биз америкаликларга шуни айтдик: агар Эрон баллистик ракеталар бўйича биз белгилаган қизил чизиқдан ўтса, биз якка ҳолда зарба берамиз”, деган нашр суҳбатдошларидан бири.
У Эрон ҳозирча бу чегарага етилмаганини, бироқ Эрон ичидаги жараёнларни доимий равишда кузатиб бораётганини қўшимча қилган.
Исроил ҳарбий амалдорларидан бири ҳозирги вазиятни Эроннинг ракета инфратузилмасига кучли зарба бериш ва Исроил ҳамда қўшни давлатларга бўлган фаол таҳдидларни нейтраллаш учун “тарихий имконият” сифатида баҳолаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШ Президенти Дональд Трамп билан 11 февраль куни Вашингтонда учрашиши ҳақида хабар берилганди. Учрашувда асосий мавзу – АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар, айниқса Эроннинг ядро дастури ва унинг минтақавий таъсири бўйича бўлган музокаралар бўлади.
Live
Барчаси