Исроил ҳарбийлари 2000 йилдан бери қанча норасида ўлдиргани очиқланди

Олам

image

Исроилнинг Ғазодаги "қуйма қўрғошин", "булутли устун" ва "мудофаа чизиғи"даги катта операцияларида юзлаб болалар ҳалок бўлди.

2000 йилнинг сентябридан бери Исроил хавфсизлик кучлари Фаластиннинг босиб олинган ва қамал қилинган ҳудудларида 2103 нафар болани ўлдирди ва минглаб одамлар ҳибсга олди.  Бундай маълумотлар Исроилнинг “Бецелем” инсон ҳуқуқлари ташкилоти томонидан келтирилган.

Фаластиннинг собиқ президенти Ёсир Арафат 1995 йилда 5 апрелни "Фаластин болалар куни" деб эълон қилган. Ўшандан бери г ишғол қилинган Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда, шунингдек, блокада қилинган Ғазо секторида Исроилнинг болаларга нисбатан шафқатсизлиги ва зўравонлиги кучайган.

Халқаро ҳуқуқ меъёрларига эътибор бермай, Исроил ҳар куни ўз ишғолини кенгайтирмоқда.  Аммо, афсуски, фаластинлик болалар ҳам жуда азият чекмоқда. Қирғинларнинг аксарияти Исроилнинг Ғазога ҳужумлари пайтида юз берган

“Бецелем” маълумотларига кўра, 2000 йилдан бери Исроилнинг Ғазода ва (430) Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусдаги ҳужумларида 1673 нафар фаластинлик бола ҳалок бўлди.

Ғазода энг катта болалар гуруҳи "Қўрғошин”, “Булут устуни” ва “Мудофаа чизиғи" кенг кўламли ҳарбий операциялари пайтида ўлдирилган.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъкидлашича, "Қўрғошин" операцияси натижасида Ғазода 344 нафар, “Булут устуни”да 33 нафар ва “Мудофаа чизиғи”да 548 нафар бола ўлдирилган.

2018 йил 30 мартдан 2019 йил июнигача Ғазода "Қайтишнинг буюк марши" шиори остида ўтказилган митинглар пайтида Исроил хавфсизлик кучлари 43 нафар фаластинлик болани ўлдирдилар.

Бир кун олдин эълон қилинган Фаластин асирлари жамиятининг ҳисоботида айтилишича, 2021 йил бошидан бери Исроил хавфсизлик кучлари турли хил айбловлар билан 230 нафар фаластинлик болани ҳибсга олган. Ҳозирда Исроил қамоқхоналарида 140 га яқин фаластинлик болалар бор, дейилади ҳужжатда.

Юлдуз Aбдурашидова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

502

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг