Испания Суперкубогининг ҳал қилувчи баҳслари Осиё мамлакатида бўлиб ўтади

Спорт

image

Испания футболи мутасаддилари томонидан мамлакат суперкубоги баҳслари 2023 йилнинг 11 январидан 15 январига қадар бўлиб ўтиши тасдиқланди.

Кичик турнирда "Барселона", "Бетис", "Реал Мадрид" ва "Валенсия" иштирок этади. Баҳсларга Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳри мезбонлик қилади.

Охирги Испания Суперкубоги баҳслари ҳам айнан Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтганди. Турнирнинг амалдаги ғолиби “Реал Мадрид” клуби ҳисобланади. 

Эслатиб ўтамиз, Испания Суперкубогида энг кўп Каталониянинг "Барселона" клуби зафар қучган. "Кўк-анорранглилар" ҳисобида 13 та шундай унвон бор.

Шахзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг