Испан дербисида Рафаэль Надаль устун

Спорт

image

Соврин жамғармаси 2 миллион 750 000 еврони ташкил қилувчи Барселона Open турнирининг нимчорак финал бахсларига старт берилди.

Кунинг марказий учрашуви икки испаниялик теннисчилар - Рафаэль Надаль ва Давид Феррер ўртасида кечди. Бир соату 56 дақиқа давом этган учрашувда грунт қироли Надаль ҳамюрти устидан 6/3, 6/3 ҳисобидаги ишончли ғалабани тантана қилди.

Энди сайёрамизнинг иккинчи рақамли теннисчиси чорак финалда германиялик Ян-Леннард Штруффга қарши кортга чиқади.


Мақола муаллифи

Теглар

Теннис

Баҳолаганлар

4

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг