ТИВ Қозоғистонга кетаётган ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият
−
01 Июль 2019
4223Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистонга кетаётган ўзбекистонликларни огоҳлантирди.
Ўзбекистоннинг Олма-отадаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, Қозоғистон синоптиклари бугун, 1 июлдан Қизилўрда ва Туркистон вилоятларида ҳаво ҳарорати 45-47 даражагача кўтарилишидан огоҳлантирган. Жазирама ҳаво Олма-ота, Жамбил, Костанай ва Қорағанда вилоятларида ҳам кутиляпти.
Шунингдек, Қизилўрда, Туркистон, Жамбил, Ақтўбе, Костанай, Олма-ота вилоятларида фавқулодда ёнғин хавфи сақланиб қолади.
Шу сабабдан ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистоннинг юқорида айтилган ҳудудларига кетаётган Ўзбекистон фуқароларини хавфсизлик чораларини кўришга чақирган.
LiveБарчаси