Ирригация институтининг Бухоро филиали директори вафот этди

Жамият

image

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали директори, техника фанлари доктори, профессор Нусрат Муртазоевич Муродов 52 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Нусрат Муродов 1968 йил Бухоро вилоятида туғилган. У 1992 йилда Машинасозлик технологияси кафедрасини тугатган.

Нусрат Муродовнинг ўлими сабаби очиқланмаган.

Аввалроқ, Каттақўрғон тумани ҳокими Аъзамхон Баҳромов 60 ёшида вафот этгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Нусрат Муродов

Баҳолаганлар

246

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар