Ирландия тарихидаги энг ёш Бош вазир сайланди

Олам

image

Кеча, 9 апрель куни Саймон Харрис март ойида кутилмаганда истеъфога чиққан Лео Варадкарнинг ўрнига Ирландиянинг энг ёш ҳукумат раҳбари бўлди. Бу ҳақда “The Guardian” хабар беради.

Ирландия Вакиллар палатаси аъзолари Саймон Харрисни мамлакатнинг янги Бош вазири этиб сайлаш учун овоз берди. Харриснинг номзодини Вакиллар палатасидаги 160 депутатдан 88 нафари қўллаб-қувватлади, 69 нафари қарши чиқди. 

Энди 37 ёшли Харриснинг номзодини мамлакат Президенти Майкл Хиггинс тасдиқлаши керак бўлади.

Овоз беришдан сўнг Харрис ҳукуматни сиёсий кучлар ўртасидаги ҳамкорлик руҳида бошқаришига ваъда берди.

“Бу ҳамкорликка асосланган ҳукумат ва мен уни бирдамлик, ҳамкорлик ва ўзаро ҳурмат руҳида бошқариш ниятидаман”, дейди у. 

Харрис парламент ишончини оқлаш учун ҳамма нарсага тайёр эканини таъкидлади, шунингдек, ўзидан олдинги Лео Варадкарга ҳурмат бажо келтирди.
37 ёшли сиёсатчи жиддий муаммоларни, шу жумладан арзон уй-жой етишмаслиги ва бошпана сўраганларнинг рекорд сонидан фуқароларнинг норозилигини ҳал қилиши керак.

Харрис собиқ етакчи ва бош вазир Лео Варадкар истеъфога чиққанидан сўнг “Финэ Гэл” партиясини бошқарган. Варадкар шу йилнинг март ойида ўз лавозимини тарк этишни режалаштираётгани ҳақида маълум қилган, бироқ у истеъфога чиқиш сабабини айтмаган.

Харрис эса шу пайтгача ҳукуматда бир нечта лавозимларда ишлаган: 2016 йилдан 2020 йилгача у Ирландия соғлиқни сақлаш вазири, 2022 йилдан 2023 йилгача эса адлия вазири бўлган. Шунингдек, у 2020 йилдан Ирландия олий таълим, тадқиқотлар, инновациялар ва фан вазири лавозимида ишлаб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ирландия Саймон Харрис

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made