iPhone'нинг иловаларини Аpp Store'дан ташқарида юклаб олиш мумкин бўлади – “Bloomberg”
Технология
−
14 Декабрь 2022
2780Аpple компанияси Европа Иттифоқидаги фойдаланувчиларга Аpp Store дўконидан ташқарида iPhone ва iPad қурилмаларига иловаларни юклаб олиш имконини беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда кеча, 13 декабрь куни "Bloomberg" агентлиги хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, бундай қарорга Европа Иттифоқининг 2024 йилда кучга кирадиган талаблари сабаб бўлган. Айни пайтда Apple янги қоидаларни фақат Европа Иттифоқида жорий этишни режалаштирмоқда. Бироқ бошқа давлатлардаги фойдаланувчилар ҳам худди шундай чораларга мурожаат қилса, компания инновациялар доирасини кенгайтириши мумкин.
"Bloomberg" маълумотларига кўра, Apple 2023 йилда тегишли ўзгаришларни тайёрлаши кутилмоқда. Якуний қарор ҳали қабул қилинмаган. Аpple учинчи томон иловалари учун талабларини таъминлашини истисно қилмайди. Компания томонидан пуллик текширув ўтказиш имконияти ҳам кўриб чиқилмоқда.
Аpple вакили ушбу вазият юзасидан изоҳ беришдан бош тортган.
Европа Иттифоқининг янги қонунлари технология компанияларидан иловаларни учинчи томон манбаларидан ўрнатишга рухсат беришни талаб қилади. Бундай иловалар қурилмаларнинг функцияларига тўлиқ кириш ҳуқуқига эга бўлиши керак. Қонунларнинг бозор қиймати камида 75 миллиард еврони ташкил этади ва Европа Иттифоқи ҳудудида ойига камида 45 миллион фойдаланувчига эга бўлган компанияларга нисбатан қўлланилади. Қонун яқин ойларда кучга кириши кутилмоқда. Бироқ компаниялар 2024 йилгача унга риоя қилиши шарт эмас.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь