iPhone фойдаланувчиларига янги қулайлик яратилди
Технология
−
08 Декабрь 2022
9565Apple 6 декабрь куни Apple Music иловасига ўрнатиладиган Apple Music Sing караоке тажрибасини эълон қилди. Бу ҳақда “The Verge” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Apple Music Sing ёрдамида эндиликда реал вақтда қўшиқ сўзларини кузатиш ва қўшиқ айтаётганда овозни яхшироқ эшитиш учун вокал баландлигини созлаш мумкин бўлади.
Шунингдек, янги иловада кўпчилик бўлиб қўшиқ айтишни осонлаштирадиган бир нечта хусусиятлар ҳам мавжуд. Масалан, фон вокаллари асосий вокалдан мустақил равишда пайдо бўлиши ёки дуэт кўринишида қўшиқ куйласа ҳам бўлади. Ҳозирда фойдаланувчилар караоке учун танлаши мумкин бўлган 50 дан ортиқ “плейлист” яратилган.
“Apple Music’нинг қўшиқ матни тажрибаси доимий равишда бизнинг хизматимиздаги энг машҳур хусусиятлардан бири ҳисобланади. Биз бутун дунёдаги фойдаланувчиларимиз ўзларининг севимли қўшиқларини кузатиб боришни яхши кўришларини аллақачон биламиз. Шунинг учун биз қўшиқ куйлаш орқали бу таклифни янада ривожлантирмоқчи эдик. Бу жуда қизиқарли. Бизнинг мижозларимиз буни яхши кўришади”, дейди Apple’нинг Music ва Beats бўйича вице-президенти Оливер Шуссер.
Маълумот учун, Apple Music Sing “Apple Music” обуначилари учун декабрь ойи охирида ишга туширилади. У барча iPhone va iPad’ларда ишлайди. Лекин Apple TV бундан мустасно. Жорий йилда ишлаб чиқарилган Apple TV 4K русумли телевизордагина бу иловадан фойдаланиш мумкин бўлади.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь