Ipak Yuli Bank янги бренд ва Think Big платформаси билан ўз тарихида янги саҳифа очмоқда

Бизнес

image

35 йилдаги биринчи кенг кўламли ребрендинг – рақамли инновациялар, мижозларга йўналтирилган ва халқаро ривожланиш даврининг бошланиши.

Ўзбекистоннинг етакчи хусусий банкларидан бири Ipak Yuli Bank  ўзининг 35 йиллик фаолияти давомида илк бор кенг кўламли ребрендинг ўтказди. Янги бренд ва стратегик платформа – “Катта мақсадлар сари / Think Big / Ради больших целей” банкнинг мижоз ва уларнинг амбицияларини марказга қўйган, замонавий молиявий ечимлар экотизимига айланиш йўлини ифодалайди.

Маркетинг ва PR директори Нана Мардо­ян таъкидлаганидек: “Think Big – бу мижозларга ваъда, ўзимизга эса синов”. Яъни, банк ўзини нафақат молиявий институт, балки кундалик ҳаётнинг бир қисмига айлантирувчи экотизим сифатида кўрмоқда: оиладан таълимгача, бизнесдан саёҳатгача.

Шу мақсадда сўнгги йилларда тақдим этилган инновацион маҳсулотлар: Woman Card, Visa Start Sum, Visa PUBG MOBILE – нафақат маркетинг янгиликлари, балки мижозларнинг турмуш тарзига мослаштирилган ечимлардир.

Банк ребрендинг орқали ўзининг ESG (Environmental, Social, Governance) тамойилларига содиқлигини яна бир бор таъкидлади. Бу эса уни халқаро молия институтлари кўзида ишончли ҳамкор сифатида мустаҳкамлайди. Халқаро рейтинглар (Fitch, Moody’s) ҳам банкнинг молиявий барқарорлигини тасдиқлаб келмоқда.

Ipak Yuli Bank’нинг янги даврга қадам қўйиши, аслида, Ўзбекистон молия секторининг глобал интеграцияга очиқлигини кўрсатмоқда. Ребрендинг орқали банк нафақат миллий иқтисодиётга хизмат қилувчи институт, балки минтақавий ва халқаро ўйинчи бўлишга интилмоқда.

Think Big – бу банкнинг ўзига берган чақириғи: кенгроқ фикрлаш, катта мақсадлар сари интилиш ва уларни мижозлар билан биргаликда амалга ошириш.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Ipak Yuli Bank Think Big

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар