Чилонзорда ишсизларга ажратилган 36,2 млн сўм “еб юборилди”
Жамият
−
07 Август 2020
10925Тошкент шаҳар Чилонзор туманида ишсизларга тўланиши лозим бўлган жами 36,2 млн сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ`га Бош прокуратура матбуот котиби маълум қилди.
Аниқланишича, тумандаги “К.Х.” МФЙ раиси Н.Р. туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази инспектори А.Р. билан олдиндан тил бириктириб, марказга иш сўраб мурожаат қилмаган ва ишсизлар рўйхатига киритилмаган 26 нафар фуқароларни жамоат ишларига жалб этилганлиги ҳақида сохта ҳужжатлар тузиш орқали жами 36,2 млн сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан маҳалла раиси Н.Р. ва марказ инспектори А.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми "в,г" бандлари (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси