Интерпол излаётган ўзбекистонлик аёл Уммонда қўлга олинди

3-саҳифа

image

Интерпол каналлари орқали қидирилаётган шахс Уммондан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, Уммондан Ўзбекистонга Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари кузатувида Жиноят кодексининг 135-моддасида (одам савдоси) назарда тутилган жиноятни содир этишда айбланаётган фуқаро экстрадиция қилинган.

Тақдим этилган материаллар асосида фуқарога халқаро қидирув эълон қилинган.

Интерпол каналлари орқали қидирувдаги шахснинг Уммон ҳудудида эканлиги аниқланган. У жорий йилнинг апрель ойида ушбу мамлакатда ҳибсга олинган.

Тошкентдаги Ислом Каримов номидаги Халқаро аэропортда қидирувда бўлган шахс Интерпол Миллий марказий бюроси ва республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакилларига топширилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюросининг кузатуви остида халқаро қидирувда бўлган икки нафар аёл Уммоннинг Маскат шаҳридан Тошкентга олиб келинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Уммон Интерпол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг