Илонларнинг онлайн савдосига вазирлик нима дейди?
3-саҳифа
−
04 Август 2023
6604Ижтимоий тармоқларда онлайн савдо платформасида кичик заҳарли илонлар сотилаётгани, ёввойи шернинг қийноққа солингани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги муносабат билдирди.
Айтилишича, вазирлик томонидан ҳар икки ҳолат ўрганилган. Ҳозирда заҳарли илонлар сотилаётганлиги ҳақидаги эълон онлайн савдо платформасидан ўчириб юборилган.
“Тўпланган ҳужжатлар ҳар иккала ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш, айбдорларни аниқлаш ва тегишли чоралар кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилоятида фуқаро 2 та кўлвор илонини ўлдириб, ҳовлисига осиб қўйган ҳуқуқбузар ушланган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь