Илк бор ўзбекистонлик қиз “Britain’s Got Talent” лойиҳасида иштирок этди (видео)

Маданият-санъат

image

Англиянинг Блэкпул шаҳрида ўтказилган дунёга машҳур “Britain’s Got Talent” лойиҳасининг саралаш босқичида илк бор Ўзбекистон номидан 11 ёшли Ясмина Ҳусниддинова иштирок этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Ясмина Ҳусниддинова Тошкент шаҳар 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг эстрада хонандалиги йўналиши 5-синф ўқувчиси ҳисобланади. У ҳакамлар ҳайъатидан 4 та “Ҳа” жавобини қўлга киритиб, кейинги босқичга йўл олган. 

У ўз чиқишида “The Greatest Showman” (“Буюк шоумен”) фильмидаги “Never Enough” қўшиғини ижро этган. 

“Овозингиз кучи ва уни бошқаришингиз шунчаки ақл бовар қилмайдиган даражада”, дейди ҳакамлардан бири Аманда.

Алеша эса Ясмина яратган паст ва баланд овозлар ўртасидаги контраст жуда ёққанини, бу оқилона танлов бўлганини, чунки ижро ҳам нафис, ҳам жуда таъсирли чиққанини билдирган. 

Маълумот учун, Ясмина Ҳусниддинова Беларусда ўтказилган Славянский базар – Витебск 2024 фестивалида Гран-при соҳибаси ҳамда Италияда ўтказилган нуфузли “San Junior” халқаро танловида қатнашиб, дунёнинг 25 та давлат вакиллари ўртасида Гран-при мукофотини қўлга киритган. Шунингдек, Ясмина Президент ташаббуси билан ташкил этилган “Ёшлар овози – Бўзатов ФЕСТ” республика танловининг ҳам 2024 йилги ғолиби ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ясмина Ҳусниддинова Britain’s Got Talent Буюк шоумен Never Enough

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг