Икки вилоятда қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Жамият
−
10 Январь 2024 5747 1 дақиқа
Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи мавжуд. Бу ҳақда “Ўзгидромет” огоҳлантириш билан чиқди.
Унга кўра, 11-16 январь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
- Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
Шунингдек, тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралган.
Live
БарчасиМетрода повербанк ёниб кетди
08 Июнь