Икки поезднинг тўқнашуви оқибатида 150 дан ортиқ киши жароҳатланди
Олам
−
07 Декабрь 2022 7709 1 дақиқа
Бугун, 7-декабрь куни Каталонияда икки поезднинг тўқнашуви оқибатида 150 дан ортиқ киши жабрланди. Бу ҳақда Испаниянинг RTVE телеканали Маҳаллий фуқароларни ҳимоя қилиш департаментига таяниб хабар берди.
“Ҳалокат бугун эрталаб тахминан соат 7:50 да содир бўлган. Терговда аниқланишича, Барселона йўналишида кетаётган поезд Монткада бекатида бўлган бошқа поезд билан тўқнашиб кетган. У Каталония пойтахтига кетаётган бўлган”, дейилади телеканал хабарида.
Қайд этилишича, 150 киши енгил тан жароҳати олган, яна беш нафари оғир аҳволда. Воқеа жойида қутқарув хизматлари ишламоқда. Воқеа сабаблари ўрганилмоқда.
Телеканал хабарига кўра, ҳодиса оқибатида иккита линияда ҳам транспорт ҳаракати бўлган R4 Renfe йўналиши ёпилган.
Соҳиба Комиловна
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
03 Февраль
Путин “қора шаҳзода” билан телефонлашди
03 Февраль
Қашқадарёда ЙПХ машинаси ёниб кетди
03 Февраль