Икки ой ичида тўртинчи вазир жанжал туфайли истеъфога чиқди
Олам
−
27 Декабрь 2022
9645Япониянинг реконструкция вазири Кэнъя Акиба ўзининг молиявий қонунбузарликлари билан боғлиқ жанжал туфайли истеъфога чиқди.
“Мен истеъфога чиқишга қарор қилдим”, дейди у бугун, 27 декабрь куни Бош вазир қароргоҳида тегишли аризани топширгандан сўнг журналистларга.
Акиба 2011 йилдан 2020 йилгача рафиқаси ва онасига офис ижараси учун тахминан 14 миллион йен (тахминан 105 минг доллар) тўлаганликда гумон қилинмоқда ва улар бу даромадларни декларация қилмаган. Бундан ташқари, 2021 йил октябрь ойида бўлиб ўтадиган парламент қуйи палатасига сайлов олдидан сайловолди ташвиқоти чоғида ишига маош оладиган котибларига қарийб 200 минг йен (тахминан 1,4 минг доллар) тўлаб, қонунни бузган. Кутилганидек, Акиба ўрнига аввал ушбу вазирликни бошқарган Хиромити Ватанабэ янги Реконструкция вазири этиб тайинланган.
Истеъфога чиқиш тўғрисидаги қарор ҳукуматнинг келаси йилнинг январь ойида навбатдаги сессия чақирилганидан кейин парламентнинг нормал ишлашини таъминлаш нияти билан боғлиқ. Декабрь ойида парламентнинг навбатдан ташқари йиғилиши якунланганида, мухолифат йиғилишларда соатлаб вазирнинг ўзи ва Кисидадан қонунбузарликлар бўйича тушунтириш талаб қилган. Ҳукумат, агар вазир ўз лавозимини сақлаб қолса, мухолифат парламентда сўроқларни давом эттириб, унинг ишига тўсқинлик қилишидан қўрқди.
Акибадан олдин Иқтисодий қайта қуриш вазири Дайсиро Ямагива, Адлия вазири Ясухиро Ханаси ва Маъмурий ишлар ва коммуникациялар вазири Минору Тэрада молиявий ноҳақлик, мунозарали “Бирлашиш” черкови билан алоқалар ва номақбул баёнотлар туфайли ўз лавозимларини тарк этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь