Икки Қорбобо ўзбекистонлик йигитни ўғирлади
Олам
−
02 Январь 2020
11616Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Виборг тумани Паргово посёлкасида икки номаълум шахс қор бобо кийимида одам ўғирлаб кетди. Ўтган йилнинг 30 декабрь куни юз берган ҳодиса ҳақида "Piter.tv" Россия Федерацияси ИИВнинг Санкт-Петербург бўйича бошқармасига таяниб хабар берди.
Маҳаллий аҳоли вакиллари Фёдор Абравом кўчасида эркакни ушлаб, оғзини беркитиб, машинада олиб кетишганини кўрган. Ўғрилар эркакнинг 30 минг рубль ойлигини олиб, ўзини машина тушириб юборишган.
Ўғрилик қурбони 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлган. У ҳодиса юз берган куннинг эртасига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган. Полиция ҳолат бўйича суриштирув ўтказяпти.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023