Икки қирувчи самолёт ҳавода тўқнашди. Тўрт учувчи ҳалок бўлди (видео)
World
−
15:49 5193 1 minute
Филиппинда ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли иккита ўқув самолёти қулаши оқибатида тўрт нафар учувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Филиппин ҳарбий-ҳаво кучлари маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 23 октябрь куни мамлакат пойтахти Манила жанубидаги Батангас вилоятида жойлашган Фернандо авиабазасида юз берган. SF-260 русумли иккита самолёт парвоз машғулоти вақтида ҳалокатга учраган.
Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, самолётлар ҳавода бир-бири билан тўқнашган. Ҳарбийларнинг маълум қилишича, иккала самолёт ҳам авиабаза ҳудудига қулаган. Ҳодисада учувчилардан бошқа ҳеч ким жабрланмаган.
Маълум қилинишича, ҳалокат сабабларини аниқлаш учун текширув бошланган. Текширув якунлангунига қадар Филиппин ҳарбий-ҳаво кучларининг барча SF-260 русумли ўқув самолётларидан фойдаланиш вақтинча тўхтатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нигериянинг жануби-ғарбий қисмидаги Ондо штатида ҳарбий самолёт қулаши оқибатида бортдаги 25 нафар йўловчи ва 7 нафар экипаж аъзоси – жами 32 киши ҳалок бўлганди.
Live
All