Иқтисодиёт ва молия вазирига яна бир ўринбосар тайинланди
Жамият
−
16 Декабрь 2024 9494 1 дақиқа
Умурзоқов Илҳом Ўринбоевич Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Маълумот учун, бунга қадар у Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш департаменти раҳбари лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Умид Қутбиддинович Обидхўжаев Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Live
Барчаси