ИИББ “Қора маскалилар” “Малика”да нима қилаётганини айтди (видео)

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 18 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги “Малика” савдо мажмуасида ИИББнинг махсус вазифалар бўлинмаси хизматчилари юргани акс этган видео тарқалди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати расмий маълумот берди.

Унга кўра, Шайхонтоҳур туманида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан “Хавфсиз шаҳар” концепцияси ижроси доирасида ҳамда жамоат тартибини таъминлаш, жиноятларнинг олдини олиш, гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишига барҳам бериш мақсадида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1259

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг