Ички ишлар вазирлиги “диванный критик"ларга кескин жавоб қайтарди
Жамият
−
13 Апрель 2020
12891Ўзбекистонда карантин режими эълон қилингач, ижтимоий тармоқларда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига нисбатан турли хил салбий фикрлар билдира бошланди. Ички ишлар органлари ходимларининг зўравонлиги, кўчада дуч келган одамнинг ушлашлари, номаълум автобусда номаълум жойга олиб кетишлари, велосипедларни олиб қўйишлари, фуқароларга қўпол муносабатда бўлишлари, 15 суткага қамашлари ва шунга ўхшаш кўплаб шикоят маъносидаги фикрлар пайдо бўла бошлади.
Бугун, 13 апрель куни АОКА штабида ўтган брифингда иштирок этган штабида Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов мазкур масалага атрофлича тўхталиб ўтди.
“Диванный критик"лар, яъни уйда ўтириб олиб танқид қиладиганларга мурожаат қилмоқчимиз!
Ҳуқуқбузарлар ҳамма ерда бор. Бу муаммо фақат бизда эмас, бутун дунёда кузатилади. Яъни, одамлар тушунишни истамай, тартибга риоя қилмай кўчага чиқишади, табиийки, уларга нисбатан қатъий чоралар кўрилади.
Ўз-ўзидан тартиббузарларга ички ишлар ходимларининг қатъий чоралари ёқмайди. Бироқ айрим қоидабузарларнинг фикрлари ёки оммавий чиқишлари ички ишлар органларининг умумий ишига таъсир ўтказмайди.
Биз доим давлат талабларини халқ номидан амалга оширамиз.
Кимнидир мажбурлаш ҳеч кимга ёқмайди, лекин давлат 34 млн аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш учун бу чораларни кўришга мажбур.
Агар сиз тартибга риоя қила олмасангиз ёки истамасангиз, ишонтириб айтаманки, биз сизни тартибга риоя этишга мажбур қиламиз.
Фурсатдан фойдаланиб, бу қийин кунларда ички ишлар органлари ходимлари ҳаракатларини холис баҳолаётган фуқароларга, жумладан, бизни қўллаб-қувватлаётган ва асосийси, аҳолига тўғри, ишончли ахборот етказаётган блогер ва журналистларга миннатдорлик билдираман. Бу биз учун айни вақтда ҳақиқатан жуда зарур”, деди Шоҳрух Ғиёсов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтга келиб, коронавирусга чалинганлар 896 нафарга етди. Бугунгача касалланганларнинг 66 нафари даволанган, 4 нафари вафот этган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь