IBA Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензиялаш тартибини маълум қилди

Спорт

image

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада учун лицензиялаш тартибини тасдиқлади. Бу ҳақда ташкилот ўз расмий саҳифасида хабар берди.

Маълум бўлишича, жорий йил Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги ва Тошкентда ўтказиладиган эркаклар ўртасидаги Жаҳон чемпионати боксчиларга Олимпиада лицензияларини тақдим этади.

Қайд этилишича, Тошкент ва Нью-Делида ўтказиладиган Жаҳон чемпионатларига бойкот эълон қилган мамлакат спортчилари шахсан рўйхатдан ўтиб, мундиал баҳсларида қатнашиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ, Швеция, Ирландия ва Чехия бокс федерациялари Жаҳон чемпионатида иштирок этмаслигини маълум қилганди. Мазкур мамлакатлар бокс федерациялари Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёвнинг Россия Президенти Владимир Путин билан  яхши муносабатда эканлиги ва ташкилотнинг “Газпром” билан ҳамкорлик қилиши сабабли, мундиалда иштирок этиш фикридан қайтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг