Huawei Ultimate Design концепциясининг янги бобини очмоқда
Бизнес
−
27 Декабрь 2024
23952024 йил 10 сентябрь куни Шенчженда Huawei Ultimate Design концепциясига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди. Тадбирда намойиш этилган ажойиб тақдимот ва ҳаяжонли мусиқа Ultimate Design концепциясининг моҳиятини мукаммал тарзда ифодалади. Раққосалар ўз тана ҳаракатлари орқали Huawei компаниясининг инновацион технологияларни ишлаб чиқиш соҳасида янги чўққиларни забт этишдаги интилишлари ва қатъиятини намоён этдилар. Huawei брендининг “Dream it Possible” композицияси орзуларга интилишни акс эттиради ва компаниянинг барча инновацион ютуқлари ҳамда муваффақиятлари ўз кучига бўлган ишонч туфайли амалга ошганлигини таъкидлайди.
Тадбирда Huawei “Consumer BG” бўлимининг ижрочи директори, директорлар кенгаши раиси ва “Intelligent Automotive Solution” бўлинмаси директорлар кенгаши раиси Ричард Ю шундай деди:
“Биз ҳеч қачон инновацияларни жорий этишни тўхтатмадик ва уларни амалга ошириш иштиёқидан воз кечмадик. Айнан шу туфайли биз бозорда биринчи уч букланадиган Huawei Mate XT Ultimate Design смартфонини ишлаб чиқишга муваффақ бўлдик.”
Инновацион дизайн: эстетик санъат мукаммаллиги
Huawei компанияси қурилмалар дизайни соҳасида етакчилик мавқейини сақлаб қолмоқда ва истеъмолчиларга ўзига хос ҳамда эстетик маҳсулотларни тақдим этишга интилмоқда. Huawei Mate XT Ultimate Design смартфони ўзидан олдинги Ultimate Design қурилмаларининг машҳур симметрик дизайнини мерос қилиб олган. Қурилманинг ярқироқ юзаси мураккаб синусоидал ишлов бериш жараёни орқали яратилган бўлиб, ҳар бир эгилмаси қурилмага нафис ва ўзига хос ташқи кўриниш бахш этади.
Инновацион технологиялар: илғор ишланма ва тадқиқотлар
Huawei доимо технологик инновацияларга интилиб, узлуксиз тадқиқотлар ва ривожланишга сармоя киритиш орқали фойдаланувчиларга илғор имкониятлар ҳамда юқори сифатли қурилмаларни тақдим этади. Янги смартфон икки йўналтирувчи механизмли инновацион юқори технологияли букилиш тизими билан жиҳозланган бўлиб, бу қурилманинг ичкарига ва ташқарига букилишини таъминлайди. Оптимал аниқлик билан созланган ўта енгил букилиш конструксиялари смартфон экранларининг ниҳоятда равон букилишини таъминлайди. Huawei Mate XT Ultimate Design immersive экрани эгилувчан материаллардан тайёрланган бўлиб, турли йўналишларда бир текис эгилади ҳамда ичкарига ва ташқарига букилганда қаршиликка бардошлидир.
Инновацион тажриба: ҳайратомуз имкониятлар
Huawei Mate XT Ultimate Design экраннинг бир нечта – битталик, иккиталик ва учталик режимларига ўтиш мумкинлиги туфайли смартфон имкониятлари ҳақидаги тасаввурларни ўзгартириб юборади. Тўлиқ очилган ҳолатда катта экран томоша қилинаётган мультимедиа контентига тўлиқ шўнғиш таъсирини яратади ва ҳар қандай зарур маълумотни тез топиш имконини беради. Икки очилган экран ҳолатида смартфон мақолалар ва электрон хатларни ўқиш учун жуда қулай. Ягона экран ҳолатида эса фойдаланувчи қўнғироқ қилиш ёки суратга олиш каби битта вазифага эътиборини қаратиши мумкин.
Инновацион суратга олиш: ҳаётнинг гўзал онларини тасвирга муҳрланг
Huawei мобил суратга олиш инновациялари соҳасида етакчи ҳисобланади. Huawei Mate XT Ultimate Design юпқа корпусида Huawei XMAGE тасвирларни мобил қайта ишлашнинг кучли имкониятлари мужассамлашган. 10 босқичли созланадиган физик диафрагма турли хил суратга олиш вазиятларида ажойиб кадрлар яратиш имконини беради. Узоқдаги тоғлардан тортиб, гулдаги майда ҳашаротлар фотосуратларигача ёрқин ва мафтункор бўлиб чиқади. Камера, шунингдек, тез ҳаракатланаётган объектларни ҳам ақл бовар қилмайдиган аниқлик билан суратга олиш имконини берувчи тезкор суратга олиш функциясига эга.
Huawei Mate XT Ultimate Design‘да амалга оширилган мобил қурилмаларнинг янги парадигмаси туфайли иш самарадорлиги ошади, вақтичоғлик эса қизиқарлироқ бўлади. Бозордаги илк уч букланадиган смартфон сифатида Huawei Mate XT Ultimate Design букланадиган қурилмалар имкониятларини кенгайтиради. Huawei компанияси эришган ютуқлари билан чекланиб қолмайди ва илғор технологиялар, ажойиб дизайн ҳамда премиум фойдаланиш тажрибасини таклиф қилиб, юқори тоифадаги брендни яратади.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси