Huawei MWC Barcelona 2026 да саккизта GLOMO мукофотини қўлга киритди

Бизнес

image

Huawei Жаҳон мобил конгресси МWC Barcelona 2026 да саккизта нуфузли Global Mobile (GLOMO) мукофотини қўлга киритди. Ушбу мукофотлар қаторига Энг яхши мобил тармоқ инфратузилмаси, СИ асосидаги энг яхши тармоқ ечими, Энг яхши ерусти бўлмаган тармоқ ечими, Уланган истеъмолчилар учун энг яхши мобил оператор хизмати, Уланган соғлиқ ва фаровонлик учун энг яхши мобил инновация, Энг яхши FinTech ва рақамли савдо инновацияси, Мобил технологиялардан фойдаланиш орқали қулайлик ва инклюзияни таъминлаш бўйича энг яхши ечим ҳамда Болалар ва ёшлар ҳаётини яхшилаш учун энг яхши мобил инновация киради.

GSMA’нинг GLOMO мукофотлари глобал мобил алоқа саноатидаги энг нуфузли ва таъсирли мукофотлардан бири бўлиб, мобил технологиялар, инновацион иловалар ва саноат ривожига катта ҳисса қўшган компаниялар ва шахсларни эътироф этиш учун берилади. Ушбу мукофотлар соҳанинг етакчи мутахассисларидан иборат ҳайъат томонидан баҳоланади.

Энг яхши мобил тармоқ инфратузилмаси (Best Mobile Network Infrastructure)

Huawei ультра кенг полосали алоқа, кўп антеннали технологиялар ва энергия самарадорлиги учун бир қатор инновацион ечимларни ишлаб чиқди, улар барча частота диапазонларида 5G’га ўтишни қўллаб-қувватламоқда. Ушбу инновациялар операторлар томонидан 5-А эволюцияси учун мўлжалланган, юқори самарадорликни таъминлайдиган ва жуда кам энергия сарфлайдиган, СИ асосидаги ҳамда осон жорий этиладиган мобил тармоқларни қуришда қўлланилди. Улар глобал алоқа саноати учун янги мезон ўрнатди.

СИ асосидаги энг яхши тармоқ ечими (Best AI‑Network Solution)

Huawei ва China Mobile биргаликда автоном тармоқлар (AN) учун “AI+Network” операцион трансформация ечимини ишлаб чиқди. Бу ечим тармоқ операцияларидаги асосий муаммолар – самарадорлик, ўсиш ва харажатларни ҳал қилишга қаратилган. AN L4 қурилишини чуқур ривожлантириш орқали ушбу ечим СИнинг техник ва бизнес қийматини тўлиқ очиб беради. Ушбу ечим, шунингдек дунёдаги биринчи оператор даражасидаги А2А-Т кўп агентли алоқа протоколини ҳам ўз ичига олади, бу эса турли доменлар бўйлаб автоном агентлар ҳамкорлигини таъминлайди ва тармоқ автономлигини ягона нуқтали интеллектдан коллектив интеллект даражасига кўтаради.

Энг яхши ерусти бўлмаган тармоқ ечими (Best Non-Terrestrial Network Solution)

China Telecom’нинг сунъий йўлдош алоқа бўлими Huawei билан биргаликда мобил телефонлар ва Tiantong сунъий йўлдошлари ўртасида тўғридан тўғри уланишни таъминлайдиган соҳадаги биринчи технологиялар тўпламини ишлаб чиқди. Ушбу технологиялар ультра қисқа кодлар, юқори кучайтиришга эга конволютсион канал кодлаш ва мослашувчан овоз квантлашни ўз ичига олади. Ҳозирда 40 та мобил телефон модели ва еттита автомобиль инфотаинмент тизими ушбу технологиялар орқали Tiantong сунъий йўлдош тизими билан алоқа қилмоқда. Улар Хитой материк қисми ва Гонконгда, шунингдек дунё бўйлаб тобора кенгайиб бораётган мамлакат ва ҳудудларда қўлланилмоқда. Ушбу технологиялар денгиз ва паст баландлик секторларида ҳам фойдаланилмоқда.

Уланган истеъмолчилар учун энг яхши мобил оператор хизмати (Best Mobile Operator Service for Connected Consumers)

Индонезиянинг Telkomsel компанияси ва Huawei фойдаланувчи тажрибасини кафолатлаш учун UE Logo технологиясидан фойдаланган ҳолда GSMA GLOMO мукофотининг “Уланган истеъмолчилар учун энг яхши мобил оператор хизмати” йўналишида ғолиб бўлди. Ушбу ғалаба Индонезиянинг тажрибани монетизация қилишдаги илғор ёндашувини тасдиқлайди ва янги бизнес моделини ўрганаётган операторлар учун муҳим мисол бўлиб хизмат қилади. 

Уланган соғлиқ ва фаровонлик учун энг яхши мобил инновация (Best Mobile Innovation for Connected Health and Wellbeing)

China Mobile 5G New Calling ва Huawei томонидан биргаликда яратилган Ubiquitous AI Health Assistant лойиҳаси “Уланган соғлиқ ва фаровонлик учун энг яхши мобил инновация” номинациясида GSMA GLOMO мукофотини қўлга киритди. Бу “хизмат сифатида қўнғироқ қилиш” концепцияси билан белгиланган ақлли алоқа ривожланишининг янги босқичини англатади.

Энг яхши FinTech ва рақамли савдо инновацияси (Best FinTech & Digital Commerce Innovation)

Safaricom ва Huawei томонидан биргаликда ишлаб чиқилган Ziidi Wealth Platform “Энг яхши FinTech ва рақамли савдо инновацияси” номинациясида GSMA GLOMO мукофотини қўлга киритди. Икки компания ўн йилдан ортиқ вақт давомида мобил молия соҳасида ҳамкорлик қилиб келмоқда ва Африкадаги мобил молиявий экотизимни рақамли ҳамёнлар ва тўловлардан тортиб молиявий хизматларгача кенг қамровда қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Ziidi – Safaricom томонидан 2025 йилда Кенияда ишга туширилган Money Market Fund (MMF) бўлиб, ўрта ва паст даромадли мижозлар учун паст тўсиқли, реал вақт режимидаги ва хавфсиз рақамли инвестиция ечимини таклиф қилиш орқали молиявий инклюзияни сезиларли даражада оширади.

Платформа Huawei’нинг Mobile Money ечимидан фойдаланади, у бизнесни қўллаб-қувватлаш тизими (BSS), операцияларни қўллаб-қувватлаш тизими (OSS) ва бошқа доменлардан олинган маълумотларни, шунингдек операцион ёрдам ва кредит рискини назорат қилиш имкониятларини бирлаштиради. Бу молиявий хизматларни глобал миқёсда янада қулай қилади. Шу билан бирга, фойдаланувчилар рақамли ва ақлли ҳаёт тарзи хизматларига киришлари мумкин бўлган порталларни тез ривожлантиришга йўл очади.

Мобил технологиялардан фойдаланиш орқали қулайлик ва инклюзияни таъминлаш бўйича энг яхши ечим (Best Use of Mobile for Accessibility & Inclusion)

China Mobile ва Huawei биргаликда Ubiquitous Mobile Health Assistant’ни ишлаб чиқди. China Mobile нинг 5G New Calling тармоғи ва соғлиқ учун СИ агенти асосида ишлайдиган ушбу ассистент соғлиқ бўйича маслаҳатлар, тиббий ёрдам ва соғлиқни бошқариш хизматларини ўз ичига олган кенг қамровли хизматларни тақдим этади ва оддий қўнғироқ функциясини ҳар бир хонадон фойдаланиши мумкин бўлган портатив тиббий порталга айлантиради.

Болалар ва ёшлар ҳаётини яхшилаш учун энг яхши мобил инновация (Best Mobile Innovation for Enhancing the Lives of Children and Young People)

Хитойнинг Пуъер шаҳридаги Ланcанг округида China Telecom, CSEF ва Huawei томонидан биргаликда бошланган Qingjiao Plan лойиҳаси China Telecom’нинг 5G тармоғи ва Huawei Cloud WeLink платформасидан фойдаланиб Ланcанг ва Шанхайдаги ўқитувчилар ва талабаларни боғлайдиган виртуал ҳамжамият яратади ҳамда кампусларда 5G ва Wi-Fi’ни интеграция қилади. Ҳозирга қадар лойиҳа Ланcангдаги ўнлаб бошланғич ва ўрта мактабларни қамраб олди, 600 дан ортиқ қишлоқ ўқитувчиларини тайёрлади ва 5000 дан ортиқ ўқувчига фойда келтирди. Мамлакат бўйлаб эса у қарийб 180 000 ўқитувчини тайёрлаб, рақамли технологиялар ёрдамида таълим тенглигини ривожлантирмоқда. 

MWC Barcelona 2026 2 мартдан 5 мартгача Испаниянинг Барселона шаҳрида бўлиб ўди. Тадбир давомида Huawei ўзининг энг сўнгги маҳсулотлари ва ечимларини Fira Gran Via Hall 1 даги 1H50 стендида намойиш этди.

Агент тармоқлар даври (agentic networks) тезлик билан яқинлашмоқда ва 5G-А’нинг кенг кўламли тижорат жорий этилиши жадаллашмоқда. Huawei дунё бўйлаб операторлар ва ҳамкорлар билан фаол ҳамкорлик қилиб, 5G-А’нинг тўлиқ салоҳиятини очиш ва 6G’га эволюция йўлини очишга интилмоқда. Компания ақлли хизматлар, тармоқлар ва тармоқ элементларини (NEs) таъминлаш учун СИга йўналтирилган тармоқ ечимларини (AI-Centric Network solutions) яратмоқда, тўртинчи даражали автоном тармоқларни (AN L4) кенг кўламда жорий этишни тезлаштирмоқда ва асосий бизнесни модернизация қилиш учун СИдан фойдаланмоқда. Бошқа соҳа иштирокчилари билан биргаликда Huawei тўлиқ интеллектуал келажак учун етакчи қийматга йўналтирилган тармоқлар ва СИ ҳисоблаш инфратузилмасини (AI computing backbones) яратишни мақсад қилган.

Тадбир ҳақида қўшимча маълумот олиш учун бизнинг Telegram-каналимизга ташриф буюринг.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Huawei MWC Barcelona GLOMO

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг