Huawei Ўзбекистонда 5G тармоғини ривожлантиришда давом этмоқда
Бизнес
−
30 Июль 2022
8034Huawei ечимлари асосидаги маҳаллий алоқа операторлари Ўзбекистонда 5G тармоқларини синовдан ўтказишни давом эттирмоқда. Хусусан, конгресс-холл биносида ва Самарқанд шаҳридаги сайёҳлик мажмуаси меҳмонхоналаридан бирида синов тариқасида ишга туширилди. Максимал тезлик 1209 Мбит/с га етди.
ШҲТга аъзо давлатлар Давлат раҳбарлари Саммитига тайёргарлик кўриш арафасида Самарқанд шаҳридаги сайёҳлик марказида Huawei ускуналари негизида UZTELECOM миллий алоқа оператори бешинчи авлод тармоқларини ишга туширди. Синовлар доирасида 1209 Мбит/с энг юқори тезликка эришилди, бу эса Самарқанд шаҳрида қурилаётган янги туристик марказ мажмуаси таркибига кирувчи бинолар ичида узлуксиз алоқани таъминлаш имконини беради. Ушбу тадбир мамлакатнинг AКТ инфратузилмасини мустаҳкамлаш, IT соҳасига инновацион технологияларни жорий этиш ҳамда иқтисодиётнинг турли тармоқлари учун алоқа операторларининг энг яхши тажрибаси ва хизматларини тақдим этиш йўлидаги навбатдаги қадам бўлди.
Инфратузилма жорий йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтадиган ШҲТ тадбирига ва ICTWEEK UZBEKISTAN – 2022 AКТ ҳафталигига тизимли тайёрлашни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Aлоқа ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири ва “Ўзкомназорат” раҳбарига бино ичидаги кафолатли мобил алоқа қопланиш ечимини тақдим қилинди.
"Бешинчи авлод тармоқ технологияларининг жорий этилиши Ўзбекистонда телекоммуникация соҳасини янги босқичга олиб чиқиш имконини беради. 5G инновациялари тармоқлар, корхоналар самарадорлигини ошириш, шунингдек Ўзбекистон аҳолиси учун турли хил иловалар жозибадорлигини ошириш орқали иқтисодиётнинг турли тармоқларини ривожлантириш учун имкониятлар эшини очади. Aввалги 4G тармоқлари 2016 йилда, мамлакатда ШҲТ саммити чоғида ишга туширилганлиги бугунги кунга келиб 5G ривожланишига пойдевор қўйди. Huawei 5G тармоқларини қуриш учун инновацион ускуналаридан фойдаланиши бугунги кунда 5.5G га тизимли янгилаш учун асос яратади, углерод чиқиндилари ва энергия сарфини камайтиришни ҳисобга оладиган яшил тармоқларга эртароқ ўтишга ёрдам беради”, дейди Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги директори Чен Сзякай.
2019-йилда Ўзбекистон Президенти Пекиндаги Huawei тадқиқот ва ишланмалар марказига ташрифи чоғида 5G инновацион ечимларини жорий этиш бўйича саъй-ҳаракатларни оширишни талаб қилган еди. Биринчи марта ICTWEEK – 2019 доирасида UZTELECOM ва Ucell компаниялари билан биргаликда максимал тезлиги 1802 Мбит/с дан ортиқ бўлган 5G тармоқлари синовдан ўтказилди ва бу Ўзбекистонда AКТ инфратузилмасини ривожлантириш ва мустаҳкамлашда янги босқичнинг бошланиши бўлди. Охирги икки йил давомида 5G тармоқларини тижорат мақсадларида жойлаштириш UZTELECOM, Mobiuz ва Ucell билан ҳамкорликда амалга оширилди.
2021 йилда Ўзбекистон учун иқтисодиётнинг қишлоқ хўжалиги каби муҳим тармоғида 5G тармоқларидан фойдаланиш бўйича биринчи пилот лойиҳа тақдим этилди. Миллий тадқиқот университети бўлган Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизация муҳандислари институти билан ҳамкорликда ва UZTELECOM кўмагида 5G технологиялари, нарсалар интернети (internet of things), дрон, интеллектуал сенсорлар ва катта маълумотларни интеллектуал қайта ишлаш платформалари асосида бошқарув, мониторинг ва маълумотларни қайта ишлаш тизимларидан фойдаланган ҳолда “ақлли” қишлоқ хўжалиги пилот лойиҳаси амалга оширилди.
Huawei компанияси Ўзбекистон Республикасида 20 йилдан ортиқ вақтдан бери фаолият юритиб, илғор рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда мамлакат аҳолисининг ҳаёти ва кундалик фаолиятини яхшилаш учун маҳаллий тармоқ операторлари, соҳа ҳамкорлари, таълим муассасалари ва маҳаллий ҳамжамият билан яқин ҳамкорлик қилиб келмоқда. Компания ўзининг “Ўзбекистонда, Ўзбекистон учун” шиорига амал қилади ва ақлли ўзаро боғланган дунёни барпо этиш учун ҳар бир инсон, ҳар бир хонадон ва ҳар бир ташкилотга рақамли ечимларни тақдим этиш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттирмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь