Аттестат ва дипломга апостиль қўйишда оширилган йиғим жорий этилди
Жамият
−
10 Октябрь 2019
4004Ўзбекистонда таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилгани учун оширилган йиғим жорий этилди. Бу ҳақда Норма нашри ёзмоқда.
Маълумот учун: апостиль – ҳужжатни имзолаган сифатида иш кўрган шахснинг имзоси ҳақиқийлигини ва ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлигини тасдиқлайдиган 1961 йилги Гаага конвенциясига мувофиқ расмий ҳужжатга чет элда фойдаланиш мақсадида қўйиладиган махсус штамп.
Бу ҳолатда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан йиғим ундирилади. Унинг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизини ташкил этади, бу бошқа ҳужжатлардагига қараганда 2 баравар кўпдир. Келиб тушган маблағларнинг 60 фоизи Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ҳисоб рақамида қолади, 40 фоизи эса – давлат бюджетига ўтказилади.
Апостиль қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга ҳам тегишли ўзгартиришлар киритилди. Ўзгартиришлар Президентнинг 2019 йил 16 январдаги қарорининг 10-банди "а" кичик бандига мувофиқ тайёрланган.
Ҳужжат 30.09.2019 йилдан кучга кирган.
LiveБарчаси