Самарқандда етим бола калтакланди (Видео)
Жамият
−
31 Октябрь 2019
11634Ўзбекистонда фарзанд тарбияси ҳам хавфли тус олмоқда.
Кеча, 30 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги Ҳазора маҳалласида етим бола таҳқирланиб, дўппослангани тасвирган видео ижтимоий тармоқларда яшин тезлигида тарқалди.
Мазкур видео тарқалганидан сўнг Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилди.
Самарқанд вилоят ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан олиб борилган дастлабки тергов олди текширув давомида Самарқанд шаҳар Зиёкорлар кўчасида яшовчи 2001 йилда туғилган фуқаро У.Ҳ. онасини ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб, гапларига қулоқ солмасдан, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеьмол қилишга ружу қўйган. Шу сабабли У.Ҳ.нинг онаси қариндоши 1988 йилда туғилган фуқаро И.Ҳ.га ўғлини тарбиялаш ва тўғри йўлга солиб қўйишни сўраган.
Аниқланишича, мазкур видео 2019 йилнинг август ойи ўрталарида олинган бўлиб, И.Ҳ. қариндоши У.Ҳ.ни Спитаменшох кўчасида жойлашган темирчилик устахонасига олиб бориб, у ерда укаси 1997 йилда туғилган фуқаро И.И. билан биргаликда турли жисмлар яъни, велосипед ғилдирагининг чарми ва арқон билан уриб дўппослаган.
И.И. ўзи билан биргаликда устахонада ишловчи 2004 йилда туғилган С.Б.га ушбу ҳолатни видеотасвирга олишини айтган.
Мазкур видеони 2019 йилнинг октябрь ойида 1983 йилда туғилган фуқаро Ф.К. видеотасвирдаги қонунбузарларга нисбатан чора кўрилиши учун Фейсбук ижтимоий тармоғида тарқатиб юборган.
Хўш, сизнингча, бу ҳолатда ким жабрдийда? Ота-оналар ўз фарзандини тўғри йўлга солиш, тарбия бериш учун нима қилишлари керак? Ўзбек жамиятидаги эти сизники, суяги бизники деган нақл замон зайли билан эскирдими?
LiveБарчаси