HAVAL H6: Хизмат сифати ва ҳамёнбоп нархи билан автомобиль эгалари қалбларини забт этадиган кроссовер
Бизнес
−
18 Октябрь
6947Замонавий автомобиль бозори ишлаб чиқарувчилардан нафақат инновациялар, балки юқори сифат стандартларини ҳам талаб қилади. HAVAL H6 илғор технологиялар, қулайлик, ишончлилик, шунингдек, хизмат кўрсатиш сифати ва оммабоплиги уйғунлигини таклиф этиб, ушбу талабларга жавоб беради. Мазкур кроссовер нафақат ўзгача услуб ва унумдорлик, балки ўз автомобилига бўлган ишончни қадрлайдиганлар учун кашф этилган. HAVAL H6 билан ҳар бир йўлингиз роҳатга айланади, ҳар бир сафарингиз эса хавфсиз ва қулай бўлади.
Жаҳон даражасидаги маҳсулотларнинг ишончли сифати
HAVAL H6 – бу дунёда мавжуд бўлган энг қатъий техник стандартларга мувофиқ, шунингдек, янги автомобилларнинг хавфсизлигини баҳолаш дастурларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган юқори сифатли кроссовер. Бунга Хитойнинг Тянзин ва Сюшу заводларидаги юқори технологик ишлаб чиқариш жараёнлари туфайли эришилди. Замонавий автоматлаштирилган ускуналар билан жиҳозланган ушбу заводлар ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида қатъий назоратни таъминламоқда. Маҳсулот сифати HAVAL учун устувор аҳамиятга эга бўлганлиги энг яхши жаҳон амалиёти ва технологияларидан фойдаланиш билан тасдиқланади.
HAVAL техник марказида 10 мингдан ортиқ ходим меҳнат қилиб, улардан 1000 га яқини етакчи маҳаллий ва хорижий эксперт, жумладан, 400 дан ортиқ мутахассис Германия, АҚШ ва Франция каби 20 дан ортиқ мамлакатдан ташриф буюришган.
Жамоадаги асосий шахслардан бири – аввал Land Rover йўлтанламаслари услуби учун масъул бўлган глобал дизайн бўйича директори Фил Симмонс ва Volkswagen ва Daimler’да иш тажрибасига эга трансмиссия тизимлари бўйича бош муҳандис Герхард Хеннинг.
Bosch, ZF, Borg Warner, Schaeffler, Delphi, Continental, TRW, Hella, Valeo, Mahle, Autoliv, Johnson Controls ва Brose каби бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш бўйича жаҳон етакчилари билан ҳамкорлик қилиш орқали сиз энг янги технологиялар ва юқори сифат стандартларини ўзида мужассам этган автомобилга эга бўласиз.
Замонавий ва қудратли двигателлар
HAVAL H6 капоти остида Ўзбекистон йўлларида синовдан ўтган, маҳаллий талабларга тўлиқ мослаштирилган двигател ўрнатилган. Улар Borg Warner, Delphi va Mahle каби етакчи ишлаб чиқарувчиларнинг қисмларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган. Бу автомобилнинг ишончлилиги, самарадорлиги ва аъло даражадаги унумдорлигини таъминлайди ва мазкур сифатлар, айниқса шаҳар шароитида ва узоқ масофаларга сафар қилиш учун муҳимдир.
Кенг ва қулай бўлган салон
HAVAL H6 салони қулайлик ва функционалликнинг мукаммал мутаносиблигинини ўзида мужассамлаштиради. Ўз туркумидаги энг кенг бўлганлардан бири бўлиб, у ҳар бир сафарни ёқимли қиладиган қулайликларни таклиф қилади. Стандарт комплектацияда олд томон ўриндиқларни иситиш, орқа томон кўриниш ойналарни электр билан созлаш ва иситиш, шунингдек шунингдек, пешойна ва ювувчи тизим форсункасини иситиш кўзда тутилган.
“Prestige” ва “Premium” комплектациясида иситиш тизимига эга кўп функцияли чарм билан қопланган рул чамбараги ва вентиляция қилинадиган олд томон ўриндиқлари мавжуд бўлиши қўшимча қулайликни таъминлайди. “Premium” комплектациясида ўрнатилган ионлаштириш функциясига эга ҳаво тозалаш тизими салон ичидаги ҳаво сифатини яхшилаши, айниқса йўловчилар саломатлиги учун муҳимдир.
Узоқ хизмат муддати ва коррозиядан ҳимояси
Рухланган HAVAL H6 кузови автомобилнинг хизмат кўрсатиш муддатини узайтирадиган узоқ хизмат муддати ва коррозиядан ҳимояланишини кафолатлайди. Кузовни ишлаб чиқиш жараёнида қўлланадиган юқори сифатли инжиниринг ташқи муҳит таъсирларига чидамлилик ва мустаҳкамликни таъминлайдиган илғор технологиялар ва материалларни ўз ичига олади. Ушбу хусусиятлар кроссоверни сифат ва чидамлиликни қадрлайдиган ҳайдовчилар учун ишончли танловга айлантиради.
Автомобилни бошқариш қулайлиги
HAVAL H6 замонавий ёритиш тизимлари ва 190 мм юқори клиренси бўлганлиги учун сафар давомида максимал қулайликни таклиф қилиши, уни аъло даражадаги ҳаракатланишини таъминлайди. Тўлиқ, шу жумладан олд ва орқа фаралар LED оптикаси, ҳар қандай шароитда юқори даражадаги кўриш имкониятини таъминлайди.
Кроссовер турли хил йўлларда ва ҳар қандай об-ҳаво шароитларида ишончли ҳаракатланишни таъминлайдиган, йўл билан боғланишни оширадиган ва бошқарувни яхшилайдиган тўлиқ узатма тизими билан жиҳозланган. Мазкур имкониятлар HAVAL H6 ни ҳам қулайлик, ҳам янги йўналишларни ўрганиш имкониятини қадрлайдиганлар учун мукаммал танловга айлантиради.
Бундан ташқари, кроссовер паст тезликда ҳаракатланиш (TJA) функциясига эга адаптив-круиз назорати (АCC) билан жиҳозланган бўлиб, у автоматик равишда белгиланган тезликни таъминлайди ва автомобилнинг олдиндаги ҳаракатига қараб уни тартибга солади. Ушбу тизим шаҳарда ҳаракатланиш шароитида ҳайдашни сезиларли даражада осонлаштиради ва узоқ сафарларни янада қулайлаштиради.
Хавфсизлик – асосий устуворлик
HAVAL H6 бир қатор инновацион тизимларни ўз ичига олган хавфсизликка комплекс ёндашувни таклиф қилади. Олд ва ён хавфсизлик ёстиқчалари ҳайдовчи ва йўловчиларни олд ва ён тўқнашувларда ҳимоя қилади. Автотураргоҳдан орқа томонга ҳаракаланиш ассистенти (RCТА) тўсиқлар аниқланганда автоматик равишда тормозни қўллаш орқали тўхташ жойидан хавфсиз чиқишда ёрдам беради.
Кўр ҳудудларни мониторинг қилиш тизими (BSD) ҳайдовчини кўр ҳудудларда автомобиллар мавжудлиги ҳақида огоҳлантиради ва йўл чизиғи бўйлаб йўлни ўзгартирганда авария хавфини камайтиради. Бундан ташқари, эшикларни очишда тўсиқлар тўғрисида огоҳлантириш тизими (DOW) ўтиб кетаётган автомобиллар ва велосипедчилар билан бехосдан тўқнашувларнинг олдини олади. Пиёда ва велосипедчиларни аниқлаб олишга эга автомат тарзда тормозлаш тизими (АEB) тўқнашув хавфи бўлган тақдирда фавқулодда тормозлашни таъминлайди, бу эса барча йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсизлигини сезиларли даражада оширади.
HAVAL H6 – бу шунчаки кроссовер бўлмасдан, балки сизнинг йўлдаги ишончли йўлдошингиздир. Уни ANCAP ва C-NCAP қатъий краш-тестларида 5 та юлдузни олиши, унинг хавфсизлик бўйича ажойиб кўрсаткичларини тасдиқлайди. Мазкур юқори баҳолар автомобилнинг ишончлилиги ва сифатини таъкидлайди, шунингдек, бренднинг ижобий имижини яратади. Хавфсизлик танловнинг асосий омилларидан бирига айланаётган замонавий автомобил бозори шароитида HAVAL H6 ҳайдовчи ва йўловчилар учун максимал ҳимояни таъминлаб, барча талабларга жавоб бермоқда.
Кафолат ва сервис хизмат кўрсатиш
HAVAL H6 ни харид қилишда харидор 5 йил ёки 150 000 км йўл босиш кафолатини олиши ишлаб чиқарувчининг ўз маҳсулотига бўлган ишончини таъкидлайди. Бутун Ўзбекистон бўйлаб расмий сервис марказларида қулайлик ва юқори сифатли хизмат кўрсатиш, H6 эгасига автомобилнинг ишончлилигига бўлган хотиржамлик ва ишончни белгилайди. Расмий сервис хизмат кўрсатиш марказлари малакали хизматлар ва асл эҳтиёт қисмларни таклиф қилиши орқали сотиб олинган кроссоверни узоқ муддат давомида фойдаланишни таъминлайди.
HAVAL (Great Wall Motor) автомобил брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори ADM Global компаниялар гуруҳи ҳисобланади.
HAVAL кроссоверларининг хусусиятлари, мавжуд комплектациялар ва нархлари билан сиз haval.uz сайтида танишишингиз мумкин.
HAVAL ахборот алоқа телефони: +998 (71) 287-88-88
E-mail | Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси