Президент янги Қонунни имзолади

Жамият

image

Қонун билан касаба уюшмалари фаолиятининг қонунийлик, ихтиёрийлик, мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш каби асосий принциплари белгиланди. 

Жумладан, фуқаролар ўз қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун ўз танловига кўра ихтиёрий равишда касаба уюшмаларини тузиш, аъзо бўлиш, аъзоликдан чиқиш ҳуқуқига эга.

Қонунда касаба уюшмаларининг тадбиркорлик фаолиятига оид нормалар белгиланди.

Яъни, касаба уюшмалари ўз таъсис ҳужжатларида белгиланган мақсад ва вазифалар доирасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин.

Касаба уюшмалари фаолиятининг кафолатларини кучайтириш мақсадида иш берувчининг мажбуриятлари аниқ белгилаб берилди.

Жумладан, иш берувчи ходимларнинг манфаатларига дахлдор қарорлар қабул қилингунга қадар касаба уюшмалари билан маслаҳатлашув ўтказиши шарт.

Қонунга кўра давлат касаба уюшмалари фаолиятини субсидиялар, грантлар, ижтимоий буюртмалар шаклида ва бошқа тарзда қўллаб-қувватлаши мумкин.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

157

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг