Гвардиола “Реал”га қарши ўйиндан кейин нималар деди?
Спорт
−
20 Февраль 18331 1 дақиқа
“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола “Реал”дан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда у бугун, 20 февраль куни ўйиндан кейинги матбуот анжуманида сўз очди.
“Ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг ўтказиб юборилган биринчи голдан кейин бизнинг аҳволимиз анча ёмонлашди. Тўғрисини айтиш керак, бугунги баҳсда кучли жамоа ғолиб бўлди. “Реал Мадрид”ни кейинги босқичга йўл олгани билан табриклайман. Энди биз бор эътиборимизни АПЛга қаратишимиз керак бўлади”, дейди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, 20 февралга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи жавоб ўйинида “Реал Мадрид” ўз уйида “Манчестер Сити”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Дастлабки баҳс 3:2 ҳисобида мадридликлар фойдасига ҳал бўлди. Умумий ҳисоб 6:3 ҳисоб ва “қироллик клуби” кейинги босқичга йўл олди.