Гвардиола автогол уриб қўйган Ҳусанов ҳақида нималар деди?
Спорт
−
16 Март
59291“Манчестер Сити” клуби мураббийи Пеп Гвардиола ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусановнинг “Брайтон”га қарши ўйини ҳақида гапирди.
“Ёш футболчиларимиз яхши ўйнади, айниқса, ҳимоячиларимиз ақл билан ҳаракат қилди. Рубен Диаш ва Абдуқодир Ҳусанов фантастик даражада ўйнади. “Ноттингем Форест” билан бўлган ўйинга қараганда бу гал анча яхши ҳаракат қилдик, иккита гол урдик ва яна дарвозани ишғол қилиш учун вазиятлар яратдик. Биз ғалабага яқин эдик, лекин унга эриша олмадик”, дейди Хосеп Гвардиола.
Қайд этиш жоиз, 15 март куни бўлиб ўтган “Манчестер Сити” ва “Брайтон” ўртасидаги ўйинда ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов 48-дақиқада ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди ҳамда якуний ҳисоб 2:2 кўринишида якунланди.
LiveБарчаси