Гўшт 45 000 мингдан 80 000 минггача. Бозорлардаги нарх-наво эълон қилинди
Жамият
−
15 Октябрь 2021
3619Ўзбекистондаги деҳқон бозорларида гўшт 45 000 – 80 000 сўмдан, ўсимлик ёғи эса 14 000 – 24 000 сўмдан сотилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида кузатув ўтказиб, маълум қилди.
Қўмита кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.
2021 йил 13 октябрь ҳолатига:
- Суякли мол гўшти (1 кг) 45000 – 68000 сўм
- Қўй гўшти (1 кг) 52000 – 80000 сўм
- Картошка (1 кг) 2500 – 6500 сўм
- Пиёз (1 кг)1200 – 3500 сўм
- Сабзи (1 кг) 2000 – 9000 сўм
- Тухум (10 дона) 6000 – 14000 сўм
- Гуруч (1 кг) 5000 – 17 500 сўм
- Ўсимлик ёғи (1 л) 14000 – 24000 сўм
- Шакар (1 кг) 7500 – 9000 сўм
LiveБарчаси