Грузия парламенти Президент рад этган қонунни яна қабул қилмоқчи
Олам
−
25 Май
365527 май куни Грузия парламенти Президент Саломе Зурабишвилининг чет эл агентлари ҳақидаги қонунга қўйган ветосини бекор қилиш жараёнини бошлайди. Бу ҳақда Грузия қонун чиқарувчи органи сайтида айтилган.
Хусусан, шу куни маҳаллий вақт билан соат 09:00 да парламентнинг Ҳуқуқий масалалар бўйича қўмитаси йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган. Қўмита муҳокама қилиши керак бўлган биринчи масала – президентнинг чет эл агентлари ҳақидаги қонунга вето қўйиши. Агар қўмита ветони бекор қилишни маъқулласа, масала 28 май куни ялпи мажлисга олиб чиқилади.
Президент ветосини бекор қилиш учун бир палатали парламентнинг 150 нафар депутатидан камида 76 нафарининг розилиги талаб қилинади. Ҳукмрон “Грузия орзуси – Демократик Грузия” партияси 84 мандатга эга. Вето бекор қилингандан кейин қонун яна Президентга имзолаш учун юборилади. Агар Зурабишвили яна ҳужжатни имзолашдан бош тортса, уни парламент спикери Шалва Папуашвили имзолайди ва нашр этади. Эълон қилинганидан кейин қонун кучга киради.
14 май куни Грузия парламенти “Хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисида”ги қонунни учинчи ўқишда қабул қилди, бу эса Европа Иттифоқининг мамлакатнинг жамиятга интеграциялашувини тўхтатиб қўйиш таҳдиди ҳақидаги кескин баёнотларига сабаб бўлди. АҚШ Давлат котибининг Европа ва Евросиё масалалари бўйича ёрдамчиси Жеймс О'Брайеннинг айтишича, агар у ерда демократияга путур етказилса, Қўшма Штатлар Грузия ҳукуматига қарши санкциялар жорий қилади.
Қонун лойиҳасини кўриб чиқиш апрель ойида бошланган. Ўшандан бери Грузияда кенг кўламли намойишлар бўлиб ўтмоқда. Бир неча марта улар хавфсизлик кучлари билан тўқнашувга айланган. Қонунга БМТ, НАТО, ЕХҲТ ва Европа Кенгаши ҳам қарши чиқмоқда. Ғарб етакчилари бу қонун Европа қадриятларига зид, дейди. Грузиянинг ҳукмрон партияси нодавлат сектор ва оммавий ахборот воситаларининг хориждан молиялаштирилишининг шаффофлигини таъминлаш мақсадигагина хизмат қилаётганини даъво қилмоқда.
LiveБарчаси