Хорижда пулсиз, хужжатсиз қолган 719 нафар ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди
Жамият
−
02 Июль 2019
3816Жорий йилнинг I ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Россия Федерациясининг Хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш марказларида бўлган, ҳужжат ва маблағларсиз қийин аҳволда қолган жами 719 нафар ўзбекистонликларни Ватанга қайтарди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, фуқароларни ортга қайтариш билан боғлиқ барча харажатлар вазирлик ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳисобидан қопланди.
Қайтарилган ўзбекистонликлар бепул махсус тиббий кўрикдан ўтказилиб, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг масъул мутахассислари томонидан ишга жойлашиш, касбга ўқитиш ва қайта ўқитиш масалалари бўйича ташкиллаштирилган мулоқотларида иштирок этди.
Шунингдек, хорижда қийин аҳволда қолган юртдошларимиз вазияти ҳисобга олиниб, уларга яшаш жойларига етиб олишлари учун ЭКОИҲнинг 1 баравари миқдорида пул маблағлари берилди.
LiveБарчаси