Голландиядаги ресторанларда мижозларни қабул қилишнинг антиқа йўли топилди
Олам
−
06 Май 2020
5050Голландияда коронавирус туфайли ресторанларда меҳмонларни қабул қилишнинг янгича усулига тайёрларлик кўрилмоқда.
Ресторанда меҳмонлар нафақат бир-бирларидан узоқроқ жойлаштирилади, балки уларни “шиша чодирларга” ўтказишади. Шундай қилиб, столда жойлашган компания қўшни столларда ва ҳатто официантлардан ҳимоя қилинади.
Меҳмонларга улар ўтирган жойга кирмасдан хизмат кўрсатилади. Ресторан ходимларига буюртмани столга “итариб” ва меҳмонларга яқинлашмасликлари учун қўлқоплар, ниқоблар ва узун товоқлар берилади, дея хабар беради “Reuters” ахаборот агентлиги.
Рестараторлар ҳозирча ушбу янгиликни дўстларида синаб кўришди. Мамлакатда ўрнатилган карантин қоидаларига кўра, 19 майгача ресторанларда мижозлар кириши тақиқланади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Голландияда коронавирусга 41 319 нафар одам чалинди. 250 бемор шифо топган бўлса, 5204 киши вафот этди.
LiveБарчаси