Ғиёсов бўлажак жангига тайёргарликни Қирғизистонда давом эттиради

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов Россиядаги машғулотларини якунлаб, Қирғизистон пойтахти Бишкекка етиб борди. Спортчи бўлажак жанги учун машғулотларни Бишкек давом эттиради.

“Бишкекка келдик. Машғулотларимиз 10 кун шу ерда давом этади, кейин эса жанг учун АҚШга йўл оламиз”, дейди Ғиёсов.

Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда 13 та жанг ўтказиб, ғалабага эришган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғиёсов 17 июнь куни АҚШда америкалик енгилмас Харольд Кальдеронга қарши WBA eliminator жангида рингга кўтарилиши хабар қилинганди. Ушбу жангда ғалаба қозонган боксчи WBA камари учун мажбурий давогарга айланади.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ғиёсов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг