Қозоғистонда 4 нафар ўзбекистонлик ЙТҲга учради
Олам
−
18 Июль 2019 4194 1 дақиқа
Жорий йилнинг 16 июль куни Қозоғистонда юз берган йўл-транспорт ҳодисасида Ўзбекистон фуқаролари жабрланди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистоннинг Олма-отадаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, Олма-ота-Тошкент-Термиз трассасининг 63-км.да Туркистон вилояти ҳудудида ЙТҲ рўй берган. ЙТҲда микроавтобуснинг 5 нафар йўловчиси воқеа жойида вафот этган.
Вафот этганлардан 3 нафарининг шахси аниқланмоқда. Мазкур транспорт воситаси ҳайдовчиси ва 6 нафар йўловчиси, жумладан 4 нафар Ўзбекистон фуқаролари жароҳат олган.
Жароҳатланганларга тиббий кўрикдан сўнг соғликлари ҳолатининг барқарор эканлиги сабабли тиббиёт муассасасидан рухсат берилган.
Вазият Бош консулхона томонидан назоратга олинган.
Live
БарчасиПушкиннинг чевараси оламдан ўтди
07 Февраль