Гидроксихлорохиннинг коронавирусга қарши фойдаси исботланмаган – АҚШ бош инфекционисти
Олам
−
03 Август 2020
7352АҚШнинг бош инфекционисти Энтони Фаучи гидроксихлорохин препаратининг коронавирусни даволашда самарали эканини рад қилди. Бу ҳақда у 31 июль куни Конгресснинг Вакиллар палатасида коронавирус инқирози бўйича тузилган комиссия олдида ҳисобот берганда айтиб ўтди.
Энтони Фаучи Генрих Форд госпитали томонидан ўтказилган ва гидроксихлорохиннинг коронавирусни даволашда самарали эканини кўрсатган тадқиқотни тан олмаслигини маълум қилди.
“Генрих Форд номидаги шифохонада қилинган тадқиқот бир қатор муаммоларга асосланган бўлиб, гидроксихлорохин билан даволанган беморларнинг кўпчилиги кортикостероидларни ҳам қабул қилганини тавсифлади. Биз бошқа бир тадқиқотдан уларни прогрессив касалликларда, ўлим даражасини камайтиришда ёрдам беришини биламиз”, деди Фаучи.
Олимнинг фикрича, бу тадқиқот юзаки қилинган. Уни синчковлик билан ўрганган ҳар киши бу рандомизацияланган (тасодифий), плацебо-назорат остида ўтказилган тадқиқот эмаслигини тушунади. Бу ўз ўрнида экспертлар таҳлил бўлгани муҳим эмас.
“Сиз ҳам ёмон тадқиқотни экспертлар билан кўриб чиқишингиз мумкин. Гап шундаки, бирон бир нарсанинг самарадорлигини аниқлаш учун “олтин стандарти” бўлган тасодифий танланган Плацебо-назорат остида ўтказилган тадқиқотларнинг ҳеч бири гидроксихлорохиннинг самарадорлигини кўрсатмаган. Шуни айтиб ўтиш керакки, мен тадқиқотнинг эрта, ўрта ёки кеч босқичларда гидроксихлорохиннинг ҳар қандай жиҳатини ҳисобга оладиган тадқиқотни кўрганимда, агар у самарали бўлса, мен уни биринчи бўлиб тан оламан ва уни тарғи қиламан. Аммо мен бундай тадқиқотни кўрмадим ва аслида ҳозирги кунгача ҳар бир рандомизацияланган, плацебо-назорат остида ўтказилган натижа бермади”, деди Фаучи.
Маълумот учун, Энтони Фаучи – АҚШ Аллергик ва инфекцион касалликлар миллий институти директори, Оқ уйдаги коронавирусга қарши кураш ишчи гуруҳи аъзоси. 79 ёшли мутахассис пандемияга даврида дунёнинг энг етакчи экспертларидан бири сифатида ном қозонган. Пандемия бошида Фаучи АҚШдаги энг ишончли тиббиёт олими сифатида эътироф этилган.
LiveБарчаси