Германияда Иккинчи жаҳон урушидан қолган бир тонналик бомба топилди
Олам
−
12 Октябрь
5538Германиянинг Кёльн шаҳрида расмийлар Иккинчи жаҳон урушидан қолган бир тонналик Америка бомбаси портлатиб, унинг иккита сигортасидан фақат биттасини зарарсизлантиришга муваффақ бўлди. Бу ҳақда шаҳар маъмуриятининг Х саҳифасида маълум қилинди.
Шаҳар расмийларининг таъкидлашича, бу 1945 йилдан бери бомба йўқ қилиш бўйича энг қийин операция бўлиб, у топилган жойга яқин ҳудудда бир нечта клиникалар жойлашган. Бомба икки кун олдин шаҳарнинг шарқий қисмида, Кёльннинг Мерхайм туманида янги тиббиёт муассасаси қурилаётган вақтда топилган эди.
“Соат 17:57 да портловчи моддаларни зарарсизлантириш хизмати Иккинчи жаҳон урушидан қолган, тирик душманни ўлдириш масофаси ўн километрлик бомбани портлатиб юборди”, дейилади Кёльн мериясининг баёнотида.
Шунингдек, операция учун 650 га яқин бемор яшайдиган учта шифохонани таъминлаш керак эди. Хавфсиз кўчирилиши мумкин бўлмаган бир қатор тиббиёт муассасаларининг беморлари шифохоналардан биридаги “хавфсиз бўлим” деб аталадиган жойга кўчирилди, бу эса “операция режалаштирилганидек ўтмаган тақдирда ҳам” ҳеч қандай хавф йўқлигига ишонч ҳосил қилган.
Ҳудуднинг 6400 га яқин аҳолисидан 11 октябрь эрталабдан комендантлик соати эълон қилингунга қадар уйларини тарк этишлари сўралган. Агар одамларда тарк этиш ва жойлашиш учун яхшироқ имкониятлар бўлмаса, энг яқин мактаб аҳолини йиғиш пункти сифатида таклиф қилинган. Бомбаларни зарарсизлантириш амалиётида 1300 га яқин кўнгилли турли соҳаларда ёрдам кўрсатган.
Кёльнда бомбаларни топиш давом этмоқда
Иккинчи жаҳон уруши тугаганининг 80 йиллиги яқинлашаётганига қарамай, Кёльнда бундай операциялар жуда кенг тарқалган. Шаҳарда яна бир кичикроқ бомба охирги марта 1 октябрь куни топилган. Яна бири 21 август куни зарарсизлантирилди, август ўрталарида эса 2 тонналик каттароқ бомбани йўқ қилиш операцияси ўтказилган.
Кёльн 1942 йилнинг 31 майга ўтар кечаси амалга оширилган “мингта портлаш”нинг биринчи нишони бўлган. Маълумки, портлаш қадимий шаҳар марказининг катта қисмини текислаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чехиянинг Литвинов шаҳридаги кимё заводи ҳудудидан портламай қолган авиабомба топилганди. Полиция 600 га яқин одамни эвакуация қилди. Унинг портлаш хавфи юқорилиги сабаб ҳудудда транспорт ҳаракатини чеклаш, шунингдек, заводнинг нефтни қайта ишлаш қисмида профилактика мақсадида ишлаб чиқаришни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
LiveБарчаси